Президентимиз фикрлари асосида нашр қилинган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

12:23 10 Июль 2019 Жамият
456 0

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мажлиси ўтказилди. Тадбирда Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва вазирликнинг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Унда давлатимиз раҳбарининг асарлари ва маърузаларидан олинган фикрлар асосида нашр қилинган “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китоб 30 бўлимдан иборат бўлиб, унда ҳуқуқ, тадбиркорлик, иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, адабиёт, маданият ва санъат, хотин-қизлар масалалари, таълим ва тарбия, диний маърифат, китобхонлик, ёшлар тарбияси, ватанпарварлик, экология каби кўплаб ижтимоий, сиёсий аҳамиятга эга бўлган мавзулар очиб берилган.

Ўз навбатида нашр ихчамлиги билан ҳам ажралиб туради. Уни ҳар куни ёнда олиб юриш, сафарларга чиққанда мутолаа қилиш учун қулай. Ахборот оқими кундан кунга кўпайиб кетаётган давримизда бу китобнинг тизимлаштирилган контенти аҳолининг кенг қатламларида қизиқиш уйғотиши, шубҳасиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019