Президентга фортепиано чалиб берган аскар Консерваторияда қачон ўқишни бошлаши маълум бўлди

21:00 21 Ноябрь 2018 Жамият
835 0

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг Нукус гарнизонида бўлиб, ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан танишгани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев бу ерда турли йўналишлар бўйича ўтказилаётган машғулотлар жараёнини кўздан кечирган, ёшлар билан суҳбатлашган эди.

Ўшанда гарнизондаги ҳарбий қисмларнинг бирида йигитлик бурчини ўтаётган оддий аскар Жамшид Ҳимматов Ўзбекистон Президентига фортепианода куй ижро этиб, барчанинг олқишига сазовор бўлди. Президентнинг топшириғига кўра, Жамшид Ҳимматов муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, Ўзбекистон давлат консерваториясига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинадиган бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Президентимизнинг биз хизмат қилаётган гарнизонга ташрифидан хабар топгач, у кишига фортепианода миллий мумтоз қўшиқларимиздан бирини ижро этиб бериш ташаббуси билан чиқдим. Бу фикримни командирларим, хизматдош дўстларим ҳам қўллаб-қувватлади ва мен орзуимга эришдим. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан менга билдирилган юксак ишончдан унумли фойдаланиб, келажакда Қуролли Кучларимиз ҳарбий оркестрида хизмат қилиш ниятим бор”, — дейди Жамшид Ҳимматов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019