Президентга бўйсунувчи Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилмоқда

15:35 29 Июнь 2020 Жамият
2953 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қарорлар қабул қилинди. Мазкур қарорларни тайёрлашга етакчи халқаро ташкилотлар мутахассислари жалб этилган.

Ишончли манбаларимизга кўра, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилмоқда.

Маълум қилинишича, агентлик Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари олдида ҳисобдор бўлади.

Агенликнинг асосий вазифаларидан бири коррупция юқори бўлган соҳаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳисобланади.

Бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат активларини реализация қилиш ва давлат харидлари соҳасида коррупцияга қарши назорат қилиш масалалари ҳам Агентликнинг ваколатлар доирасига киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?