Президент янги Қонунга имзо чекди

02:16 14 Март 2019 Ҳужжатлар
586 0

Архив фото

Кеча Президент Шавкат Мирзиёев “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга имзо чекди.

Янги Қонун билан амалдаги Қонунга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун 51-54-моддалар билан тўлдирилди. Шунингдек, унинг 4, 11, 13, 14-моддалари тўлиқ, 8-моддасининг номи ва учинчи қисми, 18, 19, 24, 28-моддалари матни, 25-модданинг иккинчи қисми янги таҳрирда баён этилди.

Қолаверса, Қонуннинг 9 ва 30-моддалари тўлиқ, 26-модданинг эса биринчи қисми учинчи хатбошиси чиқариб ташланди.

Қонун билан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бу соҳадаги иштироки аниқ белгилаб берилди.

Ушбу Қонун “Халқ сўзи” газетасининг 2019 йил 14 мартдаги №50 (7280)-сонида чоп этилди ва расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.

Қонун матни билан тез орада сайтимиз орқали танишишингиз мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019