Президент велосипед корхонаси ишга туширилишини тезлаштириш бўйича топшириқлар берди

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тошкент вилоятида жорий йилда 622 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Қуйичирчиқ туманида велосипед ишлаб чиқариш лойиҳаси улардан биридир. Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этиладиган ушбу корхонага 80 миллион доллар инвестиция йўналтириш, 260 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев бу лойиҳага алоҳида эътибор қаратди. Велосипед ишлаб чиқаришни кўпайтириб, йўл бўйларида йўлакчалар ташкил этиб, велосипедда юришни оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.
“Бу соғлик дегани. Одамларимиз фақат машиналарда юрмасдан, кўпроқ велосипед ҳайдаса, юраги бақувват бўлади, умри узаяди. Шунинг учун бу корхонани ишга туширишни тезлаштириш керак” деди Президент.
Корхона қурилиши жорий йил октябрда бошланади.
Давлатимиз раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм соҳаларига оид лойиҳалар бўйича ҳам мутасаддиларга топшириқлар берди.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: