Президент Тошкент вилояти фермерлари билан суҳбатлашди

21:23 12 Октябр 2018 Сиёсат
1637 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюрди. “Валихон ота” фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта теримини кўздан кечирди.

Жорий йил июль ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида давлатимиз раҳбари ғўза ривожини жадаллаштириш, ҳосилга ҳосил қўшиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ Тошкент вилоятида ҳам зарур агротехник тадбирлар амалга оширилди. Вилоятда қарийб 76 минг гектар, Бўка туманида салкам 13 минг гектар майдонда пахта етиштирилди. Айни кунларда пахта терими давом этмоқда.

Президентимиз шу ерда вилоят фермерлари ва қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан суҳбатлашди.

Бу йилги об-ҳаво пахтачилик учун ноқулай келди. Сув кам, зараркунанда ҳашаротлар кўп бўлди. Пахта ривожи кечикди.

Давлатимиз раҳбари ҳамма соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам асосий мақсад халқимиз манфаати эканини, қайси маҳсулот кўпроқ даромад келтирса, ўша экилишини таъкидлади.

Манфаатдорлик бўлиши учун қилинган харажатни қоплаб, фойда кўриш керак. Эртанги куни бугунидан яхши бўлиши учун ҳар бир одам ўзи ҳаракат қилиши зарур. Ҳозирги замонда ким ютади - интилган ютади, меҳнат қилган ютади, деди Шавкат Мирзиёев.

Бу йил пахта ҳосилини йиғиб-теришда нарх икки баробар оширилди. Жумладан, Тошкент вилоятида бир килограмм пахта териш учун минг сўмдан зиёд пул тўланмоқда.

Мулоқотда фермерларга ўз меҳнати самарасини кўриш вақти келгани, бунинг учун пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиб, ҳосилни ёғинли кунларга қолдирмай йиғиб олиш зарурлиги таъкидланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019