Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ҳоким ўзгарди

16:29 14 Март 2020 Жамият
383 0

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманига янги ҳоким тайинланди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Махсуд Ортиқович Саидов лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига 2019 йилдан буён Агросаноат комплексини назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Муҳаммадмурод Собирович Худойберганов тайинланди.

Ўзгариш яқинда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудга ташрифидан кейин амалга ошди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?