Президент соврини учун белбоғли кураш бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади

12:10 30 Июль 2019 Спорт
913 0

Жорий йилнинг 8-11 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Олмалиқ КМК” АЖ спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган чемпионатга Германия, Исроил,Ҳиндистон, Эрон, Хитой каби дунёнинг 40 га яқин мамлакатидан 200 нафарга яқин нафар спортчилар ташриф буюриши кутилмоқда.

Жаҳон биринчилигида ўғил болалар 42,45,50,55,60,65,71,77,85,95 кг.гача ва 95 кг.дан юқори вазн тоифаларида куч синашса, қизлар 44,48,52,57,63,70, кг.гача ва 70 кг.дан юқори вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Мусобақада ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар 1500 АҚШ доллари, 2-ўрин соҳиблари 1000 АҚШ доллари ҳамда 3-ўринга сазовор бўлган полвонлар эса 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?