Навоийда фермерлар кенгашларига Президент совғаси — Дамас автомашиналари топширилди

19:41 10 Июль 2018 Жамият
377 0
Фото: "Халқ сўзи"

Навоийда фермерлар кенгашларига янги автомашиналар топширилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи”га Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, республиканинг барча қишлоқ туманларида асосий вазифаси фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда сотишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланган “Томорқа хизмати” МЧЖлар ташкил этилди. Шу билан бирга, уларни шартнома асосида зарур моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлар, кўчатлар, таралар, техника ва бошқа воситалар етказиб бериш назар тутилган эди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти “Қизилқум” АЖ сиҳатгоҳида Кармана, Нурота, Навбаҳор, Хатирчи, Қизилтепа ва Конимех туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фаолиятида фойдаланиш учун ажратилган “Дамас” автомашиналари ўз эгаларини топди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар