Президент Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрига келди

09:16 22 Январь 2019 Сиёсат
289 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев куннинг иккинчи ярмида Берлиндан Мюнхен шаҳрига келди. Ўзбекистон делегациясини Бавария ҳукумати ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди. Давлатимиз раҳбари Баварияда ўқиётган, ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан суҳбатлашди.

- Германияга ташриф давомида жуда катта келишувларга эришилди. Сизлар бу ерда ўқиб, замонавий билимларни эгаллаб Ўзбекистоннинг янада тараққий этишига ўз ҳиссаларингизни қўшасизлар, деб ишонаман, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари 22 январь куни Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019