Президент Шавкат Мирзиёев Францияга жўнаб кетди

09:58 08 Октябр 2018 Сиёсат
947 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди.

Ташриф давомида икки давлат раҳбарлари ўртасида музокаралар, Франция парламенти раҳбарияти, етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Учрашув ва музокаралар якунида 10 дан ортиқ ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Президентимиз БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти Бош директори Одри Азуле билан учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилади ҳамда 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019