​Президент Шавкат Мирзиёев Берлинга келди

22:38 20 Январь 2019 Сиёсат
426 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни расмий ташриф билан Германия пойтахти Берлин шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Тегел халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбарини Германия расмий шахслари кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 21 январга мўлжалланган. Президент Шавкат Мирзиёев Берлинда Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал Канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг Раиси Вольфганг Шойбле билан учрашувлар ўтказади.

Музокараларда Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар, фан-таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш каби масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.

22 январь куни Мюнхен шаҳрида Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

 

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

 

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019