Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига келди

08:16 25 Март 2019 Сиёсат
853 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Аэропортда томонларнинг қисқа суҳбати бўлиб ўтди. Унда олий даражадаги учрашувлар кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев бугун Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказади.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019