Президент руҳий касалликлар шифохонасини бориб кўрди

18:00 15 Июнь 2018 Сиёсат
1210 0

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили 26 июнда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасида бўлиб, биноларни қуриш ва таъмирлаш, беморларнинг шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берган эди. 

Давлатимиз раҳбари жорий йил 15 июнь куни бу ерга яна келиб, бажарилган ишларни кўздан кечирди.

Клиникада 4 янги бино фойдаланишга топширилган, қолганлари реконструкция қилиниб, капитал таъмирланган. Тоза ва шинам палаталар, беморлар билан индивидуал ишлаш учун хоналар ташкил этилган, замонавий ташхис ускуналари ўрнатилган.

Бу йўналишда ҳам ишлар бошланди. Бинолар қурилди. Энди илм керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Мазкур янги клиникани республикамизнинг шу ихтисосликдаги шифохоналари учун таянч муассасага айлантириш, руҳий касалликларнинг олдини олиш ва бошланғич босқичдаёқ даволаш амалиётини ривожлантириш, бу борада чет элдаги илмий-тиббий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, руҳшунос мутахассислар тайёрлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019