Президент Қўқон ва Марғилон шаҳарларини ривожлантириш учун 612 миллион доллар ажратди

11:32 09 Октябр 2019 Жамият
1077 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Қўқон ва Марғилон шаҳарларини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ҳам муҳокама қилинди. Дастурга мувофиқ, Қўқон шаҳрида умумий қиймати 420 миллион долларлик 250 та, Марғилон шаҳрида 192 миллион долларлик 172 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган.

Ажратилаётган инвестициялар ушбу шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш ва янги турар жойлар қуришга йўналтирилади.

Президентимиз мазкур уч йўналиш Қўқон ва Марғилонни ҳар томонлама янгилаш, одамлар ҳаёт сифатини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Элёр ЭҲСОНОВ("Халқ сўзи")


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019