Президент қарорига мувофиқ “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони таъсис этилди

17:36 27 Июнь 2018 Ҳужжатлар
429 0
Фото: ASR.UZ

“Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони билан экин майдонлари унумдорлигини ошириш борасида салмоқли ишларни амалга ошираётган деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, аъзолари , миришкор деҳқонлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари тақдирланадилар. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар тарқатди.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан  шакллантирилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар