Президент қарори ижроси амалдами?

09:50 25 Февраль 2019 Сиёсат
674 0

Бугун давлат хизматлари ҳаётимизга тобора чуқур кириб бормоқда. Аммо, ушбу тизимнинг аҳамиятини, мақсадини барча ҳам тўлиқ тушуниб етаётгани йўқ. Хўш, нега? Нима учун шундай вазият юзага келмоқда?

Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Закированинг маълум қилишича, давлат хизматлари билан аҳолини янада кенгроқ таништириш, уларда хизматлар олиш маданиятини шакллантириш лозим. Электрон хизматларни оммалаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Умумтаълим муассасалари битирувчи синф ўқувчилари бу масалада алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим категория ҳисобланади. Чунки айнан улар келгусида давлат хизматлари фойдаланувчилари бўлади.

Мазкур масалани бартараф этиш мақсадида мамлакатимиз раҳбари томонидан имзоланган тегишли қарорда юқори синфлар учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фанининг ўқув дастурига “Электрон ҳукумат” тизими хизматларидан фойдаланиш, талаб энг юқори бўлган давлат хизматларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан, Ягона порталдан фойдаланган ҳолда олиш кўникмаларига ўргатишга бағишланган махсус бўлим киритилиши белгиланган.

Давлат хизматлари марказлари ходимлари мактаб ўқувчилари ўртасида синов тариқасида тегишли тадбирларни ташкил этишни бошладилар.

Мисол учун, Фарғона шаҳар мактаблари юқори синф ўқувчилари ўртасида “Давлат хизматларидан фойдаланиш” мавзусида ўқув амалий машғулоти ўтказилди. Уларда ўқувчиларга my.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиш, электрон рақамли имзо нима учун кераклиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Онлайн хизматларни кўрсатиш соҳасида ёшларни тарбиялаш бўйича ўқув-амалий машғулотлар барча ҳудудларда ўтказилмоқда.

Раҳим Шерқулов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019