Президент қарори билан яна бир халқаро университет ташкил этилди
Ўзбекистон Президентининг “Ипак йўли” туризм халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм халқаро университети ташкил этилди.
Университет туризм соҳасида юқори малакали профессионал кадрларнитайёрлаш билан шуғулланади.
2018/2019 ўқув йилида Университет бакалавриатига қабул қилиш квотаси 125 киши, жумладан, давлат грантларига кўра 42 киши этиб белгиланди.
Ҳужжатга кўра, университетга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш квоталари сони туризм соҳасида меҳнат ресурсларига бўлган талаб прогнозидан ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг мақсадли буюртмаларидан келиб чиққан ҳолда, Университетнинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади;
илғор, эътироф этилган халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва бошқалар) сертификатларига эга бўлган абитуриентларга тегишли фанлардан белгиланган тартибда энг юқори балл берилади ва келгусида улар ушбу фанлар бўйича тест синовларидан озод қилинади.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: