Президент Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади

10:52 14 Январь 2019 Жамият
319 0

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграммдаги https://t.me/huquqiyaxborot расмий каналида хабар берилади.

Қарорга мувофиқ, давлат улуши 50 фоиз ҳамда ундан кўп бўлган юридик шахслар давлат харидлари сайтида ҳар йили 1 декабргача келгуси йилда жорий хўжалик фаолияти учун моддий-техника ресурслари рўйхатини мажбурий эълон қилади.

2020 йил 1 январдан давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш учун жавобгарлик бошқарув органларига юкланади ва давлат харидлари бўйича топшириқлар ҳамда импорт контрактлари Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида экспертизадан ўтказилмайди.

2019 йил 1 февралдан давлат харидлари бўйича техник топшириқлар экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этилади.

Контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар Марказда мажбурий экспертиза ва рўйхатдан ўтказилмайди.

Қарорга мувофиқ, комплекс экспертизадан ўтказганлик учун давлат буюртмачиси томонидан белгиланган қийматнинг 0,1 фоизи, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади.

Шунингдек, қарор билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, вазирлик мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини, шунингдек инвестиция сиёсатининг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019