Президент: Ўқув жараёнларини ташкил этишга вақт беришимиз керак

21:33 29 Апрель 2020 Сиёсат
955 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўқув жараёнларини ташкил этишга аста-секин тайёргарлик кўриб боришга вақт бериш кераклигини таъкидлади.

“Шу билан бирга, ҳурматли олимларимизга, илмий-тадқиқот институтлари ходимларига, профессор-ўқитувчиларимизга санитария-гигиена нормаларини таъминлаган ҳолда ўз лаборатория ва кафедраларида кундалик ишларини давом эттиришларига ижозат бериш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Улар илмий ва ўқув жараёнларини ташкил этишга аста-секин тайёргарлик кўриб боришларига, мен ўйлайман, вақт беришимиз керак.

Албатта, вазиятимиз яхшиланиб, ижобий томонга ўзгариб бориши билан, 10 майдан кейин биз карантин режимини босқичма-босқич юмшатишга қаратилган ишларимизни янада дадилроқ давом эттирамиз.

Лекин такрор ва такрор айтаман: ҳамма жойда санитария талабларига амал қилишга биринчи даражали масала деб қарашимиз керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?