Президент маслаҳатчиси Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимида ҳам қолди

09:23 02 Август 2018 Сиёсат
411 0
Фото: ХПК

Ҳукумат қарори билан Абдужаббор Абдусатторович Абдувоҳитовга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори вазифасини бажариш юкланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Абдужаббор Абдувоҳитов бунга қадар ҳам айнан шу лавозимда, шу билан бир вақтда Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳафта бошида Абдувоҳитов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар