Президент корхона фаолиятини кенгайтиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб берди

17:51 29 Март 2019 Сиёсат
583 0

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вобкент туманидаги «Ekvatorial Chodak group» корхонаси фаолияти билан танишди.

Узоқ йиллар фойдаланилмай турган бино Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг 3 миллион доллар имтиёзли кредити ҳамда лойиҳа ташаббускорларининг 2 миллион доллар миқдоридаги маблағи эвазига қайта тикланди. Япония, Италия, Туркия ва Хитойдан беш юздан зиёд замонавий тикув машинаси ҳамда дастгоҳлар ўрнатилиб, йилига 1 миллион 500 минг донагача жинси шим ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Бугунги кунда корхонада  500 нафарга яқин хотин-қиз меҳнат қилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари технологик жараёнлар билан танишиб, маҳсулотлар сифатини кўздан кечирди. Корхона ишчилари билан мулоқот қилди. Иқтисодий соҳадаги барча чора-тадбирлар, саъй-ҳаракатлардан мақсад халқимизни рози қилиш, аҳолини, хотин-қизларни иш билан таъминлаш эканини таъкидлади. 

Корхонада кийим-кечакларни бўяш ва уларга қайта ишлов бериш цехи ташкил этилган. Бу вилоятдаги турдош корхоналарга шартнома асосида хизмат кўрсатиш ҳисобига, қўшимча фойда олиш имконини беради. 

Яқинда бу ерда пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси ҳам ишга туширилди. Италиянинг замонавий ускуналари ўрнатилиб, йилига 600 минг донагача маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти яратилди. Лойиҳа қувватлари тўла ўзлаштирилгач, ишчи-мутахассислар сони қарийб минг кишига етади.  

Шу ерда келгусида корхона фаолиятини янада кенгайтириш, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019