Президент иштирокидаги видеоселектор вақтида Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими истеъфога чиқарилди

10:39 03 Июнь 2019 Сиёсат
862 0

Қуйи Чирчиқдаги "Ёшлар — келажагимиз" номли шаҳарча | Архив фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи"

Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши давомида Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими Собир Муродов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи маҳсулот Республикадаги ўртача даражадан паст бўлгани учун Президент топшириғига кўра, Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди”, дейилади хабарда.

Президент вилоятнинг бошқа туманларидаги аҳволни ҳам танқид қилган.

“Қуйи Чирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Бўка...

Аҳоли яшаш шароити республикага нисбатан 3 баравар кам. Вилоятда 121 минг киши ишсиз, 117 минг киши хорижда - ишлагани кетган, 137 минг ёш иқтисодий оғир аҳволда.

117 минг киши - хорижда. Шулар биздан розими? Онаси ҳар куни боласини дуо қилмагани учун биздан розими?

Нуронийлар гапирмайди. “Бағрикенгмиз, бағрикенгмиз...” гапиринглар. Аччиқ-аччиқ қилиб гапиринглар...”, деган президент.

Собир Муродов 2018 йилнинг февралида Ботир Раҳимов ўрнига Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида иш бошлаганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019