Президент Фармони билан янги давлат қўмитаси ташкил этилди

17:57 12 Декабрь 2018 Ҳужжатлар
1331 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Президентининг "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (ПФ-5594, 12.12.18 й.​) қабул қилинди. 

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Фармон билан Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси негизида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

Қўмита Ҳукуматнинг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради.

Фармонга мувофиқ:

  • радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш;
  • саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давалат назорати ва текширувини амалга ошириш;
  • атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини лицензиялаш қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Қўмита раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?