Давлат ва жамоат сектори ходимларининг 70 фоизи масофавий ишлашга ўтиши керак

21:34 17 Март 2020 Дунё
353 0

Иллюстратив сурат

“Фавқулодда ҳолат режимида, давлат ва жамоат сектори ходимларининг 70 фоизи масофавий ишларга ўтказилиши керак. Хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, тиббиёт тизими ходимлари айрим оммавий ахборот воситалари бундан мустасно“.

Худди шундай фикрларни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўзининг Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

“Бундай чора-тадбирларни хусусий корхоналар учун ҳам тавсия этилади“, деб ёзади давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Нур-Султон ва Олмаота шаҳарларида 19 март кунидан карантин режими жорий қилинади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олган сони 32 нафарга етди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?