Президент: “Чегарани ёпиб қўявериб, қашшоқ бўлиб юравердик. Танамизда қонимиз қолмади”.

17:58 13 Август 2019 Сиёсат
4974 0

12 август куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, улардан самарали фойдаланиш, инвестицияларни, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Селектор давомида президент ҳоким бўлган вақтларини эслади.

“Бизда 20 йил экспорт йўқ эди. Фақат газ билан пахта бор эди. Ҳозир биз янги босқичга кўтариляпмиз. Биз рақобатга тайёр бўлишимиз керак. Чегарани ёпиб қўявериб, қашшоқ бўлиб юравердик. Танамизда қонимиз қолмади. Биз экспортни ривожлантиришимиз керак.

Экспортни кичик-кичик корхоналардан бошлаш керак. Ўша кичиклар йиғилиб катта бўлади. Масалан кўкатни 12 ой сотиш мумкин (Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев россиялик инвесторлар кўкат экспорт қилмоқчи эканлиги ҳақида гапирди). Ерни ундан унумли фойдаланмоқчи бўлаётганларга бериш керак.

Мана, сизларга маҳаллийлаштириш бўйича ҳам ёрдамчи беряпмиз, пул беряпмиз. Мен ҳам ҳоким бўлганман, бизда бир сўм ҳам пул бўлмасди”, - деб президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2003 йил бош вазир бўлишидан аввал икки йил Самарқанд вилоят ҳокими бўлиб ишлаган. Мирзиёев Самарқанддан олдин Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманларида ҳам ҳоким бўлиб ишлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019