Президент Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди

15:18 10 Май 2019 Сиёсат
514 0

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Боғистон кўчасидаги уйлар режалаштирилган лойиҳалар изчил амалга оширилаётганига яна бир мисол. Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 21 декабрь куни бу ерга келиб, қурилиш макетлари билан танишган, зарур кўрсатмалар берган эди. Орадан беш ой ўтиб, бу ерда улкан ва замонавий мавзе пайдо бўлди.

9 қаватли 24 та уй бунёд этилиши лойиҳалаштирилган. Ҳозирда 10 та уйда қурилиш якунланиб, ички ва ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарига уйларнинг қурилиш технологияси, сифати ҳақида маълумот берилди.

Уйлар инновацион усуллар асосида қурилган бўлиб, деворлари қўшимча материаллар билан қопланган. Бу иссиқликни сақлаш, энергияни тежаш имконини беради. Иситиш ва совитиш тизими ҳар бир хонадонда мустақил бошқарилади.

Президентимиз бу уйларнинг сифати, энергияни тежаши халқимизга маъқуллиги, шу тажриба асосида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам турар жойларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019