Президент аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди

20:14 10 Май 2019 Сиёсат
196 0

Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманидаги умумтаълим мактаби ва тикувчилик цехини бориб кўрди.

Бирлик маҳалласида жойлашган 238-мактабда икки мингдан зиёд ўқувчи таълим олади. 1969 йилда қурилган бино эскирган. Мактаб сиғимига нисбатан ўқувчилар сони жуда кўплиги сабабли дарслар икки сменада йўлга қўйилган. 2018 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ 240 ўринли янги ўқув биноси қурилган. Лекин пойтахтимизда эски, сиғими кичкина мактаблар ҳали кўп.

Шу ерда Тошкент шаҳрида янги мактаблар қуриш ва мавжудларини кенгайтиришга оид режалар муҳокама қилинди.

Президентимиз мактаблар сиғимини ошириш учун уларни тўрт қаватли қилиб қуриш, шу билан бирга бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Ўқитувчиларга қўшимча шароит яратиш орқали ўқув-тарбия ишлари сифатини ошириш бўйича тавсиялар берди.

Давлатимиз раҳбари «Козимжон рейтинг сервис» корхонаси томонидан ташкил этилган тикувчилик цехида ҳам бўлди.

Ушбу лойиҳа «Кўкча текстиль» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда амалга оширилди. Хориждан 100 та замонавий тикув машинаси ва ёрдамчи ускуналар олиб келиб ўрнатилди. Натижада йилига 500 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати яратилди. Банд бўлмаган 200 нафар хотин-қиз қайта ўқитилиб, ишга қабул қилинди.

Президент маҳсулотлар турини кўпайтириш ва сифатига эътибор қаратиш, бозорни доимий ўрганиб, экспортини ҳам йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди. Корхона фаолиятини кенгайтириш ва ишни икки сменада ташкил этиш орқали яна кўпроқ хотин-қизларни жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Шу ерда Учтепа туманида қурилаётган бошқа корхоналар ҳақида ҳам маълумот берилди.

 

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019