Премьераси кутилаётган фильмлар

10:41 16 Май 2018 Маданият
607 0

Алишер Навоий номли кино саройида фильмлар кенг жамоатчиликка тақдим қилинишда давом этмоқда.

Режиссёр Лазиз Ашуралиев ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорликда суратга олган «Қотиллар ўйини» фильмининг премьераси 17 май куни Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтади.

«Қотиллар ўйини» фильми «кўк кит» ўйинининг аянчли оқибатларига бағишланган бўлиб, жангари, мистика ҳамда триллер жанрларида суратга олинган.

Фильмда бош ролларни Шавкат Комилов, Жамила Ғофурова, Алихан, Бегзод Тожиев, Севара Солиева, Муҳаммад Али Искандаров ва Феруза Собитовалар ижро этган.

Режиссёр Азамат Аҳроров томонидан суратга олинган «Амиран» фильмининг премьераси 8 июнь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фильм мелодрама жанрида суратга олинган. Бош ролларни Азамат Аҳроров ҳамда Согдиана Азимова ижро этишган.

Бундан ташқари режиссёр Акром Исаков томонидан суратга олинган «Гардкам», Айюб Шаҳобиддинов томонидан суратга олинган «Темур», режиссёр Озод Шамснинг «Снайпер» ҳамда Бегзод Жониевнинг «Салом, рашк» фильмларининг премьераси кутилмоқда. Ҳозирча мазкур фильмларнинг премьера куни маълум эмас.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар