ЖЧ-2018. Роналду Португалияга ғалаба келтирди

18:57 20 Июнь 2018 Спорт
381 0

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ниҳоясига етди. В гуруҳидан ўрин олган ўйинда Португалия Марокаш терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Криштиану Роналду бурчак тўпидан сўнг амалга оширилган комбинацияни боши билан дарвозага аниқ зарба йўллаган ҳолда якунлади. Бу гол учрашувда ягона бўлиб қолди.

Португалия иккинчи учрашувда бу мундиалдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритиб, очколари сонини 4тага етказиб олди. Марокаш эса кетма-кет иккита учрашувда мағлубиятга учраб, худди Миср сингари деярли кейинги босқич йўлланмасидан маҳрум бўлди.

ЖЧ-2018
В гуруҳи, 2-тур

Португалия – Марокаш 1:0 (1:0)
Гол:
Роналду (4).
Португалия: Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Моутинью, Вильям Карвалью, Гонсалу Гедеш, Бернарду Силва (Желсон Мартинш, 59), Жоау Мариу (Бруну Фернандеш, 70), Роналду.
Марокаш: Муҳаммади, да Кошта, Бенатия, Ҳакими, Дирар, Белҳанда (Карсела-Гонсалес, 75), Буссуфа, Зиёш, Эл-Аҳмади, Амрабат, Бутаиб (Эл-Кааби, 69).
Огоҳлантириш: Бенатия (40).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар