Португалиялик футболчи ва мураббий Англия чемпионатининг июнь ойидаги энг яхшилари дея топилди

01:39 11 Июль 2020 Спорт
319 0

«Манчестер Юнайтед» клубининг португалилик ярим ҳимоячиси Бруно Фернандес Англия Премьер-лигасидаги июнь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Турнир расмий сайтининг ёзишича, ушбу совринга «Вулверхемптон» ҳимоячиси Конор Коди ва унинг жамоадоши Раул Хименез, «Саутгемптон» ҳужумчиси Дэнни Ингс, «Ньюкасл Юнайтед» ярим ҳимоячиси Аллан Сент-Максимен ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиал ҳам мукофотга даъвогарлик қилишди.

Эътиборли жиҳати, Фернандес кетма-кет иккинчи марта ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. У коронавирус пандемияси олдин, февраль ойида ана шундай эътирофга лойиқ кўрилганди.

«Вулверхэмптон» клуби бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту​ Англия Премьер-лигасининг июнь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Ўтган ойда унинг жамоаси чемпионатда бешта ўйин ўтказиб, тўртта ғалаба эришди. 34-туридан кейин «Вулверхэмптон» 52 очко тўплаб, турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллади.

Стив Брюс («Нюкасл Юнайтед»), Фрэнк Лэмпард («Челси») ва Оле Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед») ҳам ушбу совринга даъвогарлик қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?