«Порту» футбол клуби вакиллари кузда Ўзбекистонга келади

12:23 24 Июль 2018 Спорт
413 0
Фото: blogspot.com

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ривожланган мамлакатларнинг академиялари билан алоқа ўрнатмоқда. Яқинда Ўзбекистон ва Португалия профессионал футбол лигалари ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришди. Мазкур иш юзасидан ПФЛ Халқаро алоқалар бўлими вакили Португалияга жўнаб кетди.

Кеча ПФЛ вакили Португалия Профессионал футбол лигаси ижрочи директори Сониа Карнейру ҳамда юридик масалалар бўйича ижрочи директор Жаоу Мартинс билан кўришди. Энди Португалия Профессионал футбол лигаси маркетинг, медиа, клублар билан ишлаш, трансляция ва бошқа турли масалалар бўйича ўз мутахассисларини Ўзбекистонга юбориб, семинарлар ташкил қилиш ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр.

Ўз навбатида “Порту” футбол клуби академияси билан ҳам ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди. Dragon Force номи билан машҳур академия мураббийлари сентябрь–октябрь ойларида Ўзбекистонга ташриф буюриб, ёш футболчиларга футбол сирларини ўргатади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019