Портлаш туфайли Ўзбекистондан Афғонистонга борадиган электр таъминоти узилиб қолди. Бунга сабаб террорчилик ҳаракати-манба

16:15 16 Сентябр 2019 Жамият
324 0

Баглан музофотидаги электр узатиш линиясида амалга оширилган террорчилик ҳаракати сабабли Афғонистонга Ўзбекистондан борадиган электр таъминоти издан чиқди. Натижада Афғонистоннинг 11 та музофотида электр узилишлари кузатилган. Бу ҳақда ToloNews хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу электр энергиясининг катта қисмидан Кобул ҳудудидаги ишлаб чиқаришларда фойдаланилган. 

Маълумот учун, 2019 йил декабрь ойидан Ўзбекистон Сурхон-Пули Хумри электр узатиш тармоғи қурилишини якунламоқчи. Ушбу линия узунлиги 260 км. Лойиҳа қиймати 150 млн. долларга тенг.

Ўз навбатида Ўзбекистон Энергетика вазирлигидан «Дарё»га маълум қилишларича, Афғонистондаги электр узатиш тармоқлари портлатилгани ҳақида қўшни мамлакатдаги харидорлардан ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган:

«Афғонистонда электр узатиш тармоқлари (тармоқ устунлари) портлатилгани ҳақида бизга Афғонистондаги харидорлардан ҳеч қандай маълумот ёки хабар келиб тушгани йўқ. Мавжуд шартнома асосида Афғонистонга узилишларсиз электр энергияси етказилиб бермоқда (бир суткада тахминан 1,5 миллион КВт/соат).

Электр узатиш тармоқлари, яъни ҳаво линияларининг таянч устунларига етказилган зарарни, уларни таъмирлаш ишларини ҳар бир мамлакат ўз ҳудудида ўзи амалга оширади.

Айрим сабабларга кўра таъминоти узилган электр тармоғи, тахминимизча, Афғонистон истеъмолчилари Тожикистондан харид қиладиган ҳаво линияларида содир бўлган бўлиши мумкин. Агар ушбу тахмин тўғри бўлса, тожикистонлик ва афғонистонлик мутахассислар таъмирлаш ишларини қачон ва қай тартибда амалга оширишидан бехабармиз».

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019