Портлаш хавфи туфайли 8 минг одам эвакуация қилинди

04:54 19 Февраль 2019 Дунё
689 0

Фото: Global Look Press.

Германиянинг Нюрнберг шаҳридаги районларнинг бирида 8 минг нафар аҳоли портлаш хавфи туфайли эвакуация қилинди. Бунга Иккинчи жаҳон уруши даврига оид, қарийб 250 килограмм келадиган снаряднинг топилиши сабаб бўлган. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатди.

Сапёрлар бомбанинг портловчи қурилмасини кимёвий ишлов бериш йўли билан зарарсизлантиришга уринишган. Аммо мазкур юмуш амалга ошмагач, Хефен райони ҳамда унга туташ бошқа туманлардаги аҳоли эвакуация қилинган. Нюрнберг ва қўшни Фюрт шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Маълумотларга қараганда, 1939 — 1945 йилларда Германия ҳудудига икки миллионтадан ортиқ бомба ташланган бўлиб, уларнинг 20 фоизга яқини портламай қолган. Шу боис бу мамлакатда оддий аҳоли вакиллари, асосан, қурувчиларнинг бундай “топилма”ларга тез-тез дуч келиши табиий ҳолга айланган.

Эслатиб ўтамиз, Иккинчи жаҳон уруши даврига тегишли бомба топилиши туфайли энг йирик эвакуация 2017 йили Франкфурт-на-Майн шаҳрида амалга оширилган бўлиб, ўшанда 60 минг одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019