Шерободда янги қурилаётган цемент заводида илк намунавий маҳсулот ишлаб чиқарилди

Шеробод туманида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти томонидан бунёд этилаётган янгицемент заводида дастлабки намунавий маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Бу ҳақда вилоятдаги мухбиримиз Илҳом Раҳматов хабар бермоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан барпо этилаётган мазкур корхона йилига 1,5 миллион тонна юқори сифатли портланд цемент ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳани амалга ошириш учун 212,8 миллион доллар маблағ йўналтирилиб, энг замонавий ускуналар ўрнатилмоқда. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, 1000 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланади.

Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Б. Пўлатов бош пудратчи Туркиянинг “Dal Teknik” компанияси вакиллари А. Абатай ва Э. Дурак билан учрашувда лойиҳада белгиланган қурилиш-монтаж ишларини тез ва сифатли якунлаш ҳамда йирик саноат корхонасини Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида ишга тушириш бўйича келишиб олинди.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: