Ўқишга киритиб қўйиш учун 7500 доллар пора сўраган “Ўзбекистон темир йўллари” ходими қўлга олинди

09:46 09 Июль 2018 Жамият
619 0
Иллюстратив фото

Ш. Нурмуҳаммад (исми ўзгартирилган) Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб киритиб қўйиш учун 7500 доллар сўраган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ихтисослашган қурилиш-монтаж подстанцияси муҳандиси Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб кириш учун 7500 доллар сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Ш.Н, Бош бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168- (“Фирибгарлик”) ва 211- (“Пора бериш”) моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019