Пора таклиф қилаётганлар қўлга олинмоқда

14:13 14 Сентябр 2018 Жамият
1029 0
Архив фото

Порахўрликнинг ҳамон мавжудлигига нафақат айрим мансабдор шахслар, балки айрим кишилар ҳам сабаб бўлмоқда. Кейинги икки ой давомида ички ишлар органлари ходимларига қарийб йигирмага яқин фуқаро пора бермоқчи бўлган, деб ёзади ЎзА.

Қонунчилигимизда нафақат пора олган, балки уни таклиф қилиб, берган шахслар ҳам қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Шу боис пора таклиф қилаётганлар тезкор тадбирларда қўлга олинмоқда.

Масалан, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туман ИИБ ходимига “Кишмиштепа” маҳалласида яшовчи Ж.Т. ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ишни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 450 минг сўмни пора сифатида таклиф қилган. Бу шахс уни бераётган вақтида вилоят ИИБ ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Хоразм вилоятининг Хазорасп тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг бошлиғи Қ.Ҳ. Хазорасп тумани ИИБ ходимидан ўзига нисбатан кўрилаётган жиноят иши бўйича енгиллик яратиб беришлигини сўраб, эвазига 400 АҚШ долларини пора сифатида таклиф этган. Бу шахс ҳам уни бераётган вақтида вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, тезкор тадбирларда қўлга олинаётган бу каби шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019