Попда парашют спорти секцияси очилди

14:45 05 Июль 2019 Спорт
344 0

Фото: Ҳотам Мамадалиев.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп тумани ўқув-спорт техника клуби қошида вилоятдаги илк парашют спорт секцияси иш бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида вилоятнинг чекка ҳудудида ташкил этилган мазкур спорт секцияси фуқароларнинг мазкур спорт турига қизиқишини шакллантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда ҳарбийлар томонидан парашютда сакраш бўйича кўргазмали чиқишлар ташкил этилди. Наманганлик ёш конструкторлар томонидан тайёрланган ракета моделлари тақдимоти ўтказилди.

Маълумот учун, парашют спорти билан шуғулланиш имкони берувчи вилоятдаги илк спорт секцияси парашют тизимлари, зарур анжом ва тренажерлар, шунингдек, ўқув-методик ва кўргазмали қуроллар билан тўла жиҳозланган. Бу ерда 17 метрлик парашютдан сакраш минораси ҳам барпо этилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019