Помпео: COVID-19 пандемияси ва бошқа глобал муаммоларга қарамай АҚШ билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги бир йилда янада ривожланди

12:39 02 Сентябр 2020 Сиёсат
187 0

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан баёнотини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мамлакатимизнинг ушбу давлатдаги элчихонаси маълумотларига асосланиб.

«Қўшма Штатлар ҳукумати ва Америка халқи номидан ўзбекистонликларни мустақиллигингизнинг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этаман», – дейилади баёнотда. COVID-19 пандемияси ва бошқа глобал муаммоларга қарамай АҚШ билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги бир йилда янада ривожланди. Биз минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва ўзаро фаровонликни қўллаб-қувватлаш бўйича шериклигимизни, шу жумладан, «С5+1» дипломатик платформаси ва Афғонистон ҳукумати билан уч томонлама учрашувлар орқали мустаҳкамлашда давом этамиз. Ўзбекистон дадил ва улкан ислоҳот дастурини давом эттирар экан, бизнинг шериклигимиз янада ривожланади. Ушбу муҳим кунда Ўзбекистон халқига энг самимий тилакларимни изҳор этаман".

АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича бюроси ҳам Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллаб, уни ўз Твиттер саҳифасида эълон қилди: «Мустақиллик куни муносабати билан Ўзбекистон халқига энг эзгу тилакларим! Биз Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги шерикликни янада чуқурлаштиришга умид қиламиз, чунки бу минтақавий барқарорлик, хавфсизлик ва фаровонликни оширишга хизмат қилади», дейилади қутловда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?