Помпео АҚШ ҳарбийлари Афғонистондан 2021 йилда чиқиб кетишини маълум қилди

21:56 03 Август 2020 Жамият
317 0

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Афғонистондаги ҳарбийлар 2021 йилнинг май ойида бу юртни бутунлай тарк этиши мумкинлигини маълум қилди, дейилади Газета.ru хабарида.

Помпео жумладан, шундай деди: «Ўз кучларимизни Афғонистондан бутунлай олиб чиқиш бўйича келишувга келишувга эришдик. Ўйлайманки, бу келаси йилнинг май ойида амалга ошади».

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг охирида Вашингтон Толибон билан 18 йилдан ортиқроқ давом этган урушдан сўнг биринчи марта тинчлик келишувига эришганди.

Келишувга биноан Америка ҳарбийлари 14 ой ичида Афғонистонни тарк этиши керак. Айни пайтда Афғонистон ҳудудидаги бешта базага жойлашган НАТО қўшинлари мамлакатни тарк этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?