Полвонларимиз Осиё чемпионатининг дастлабки куни тўртта медални қўлга киритди

12:07 19 Июль 2018 Спорт
560 0
Фото: МОҚ

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.

Кеча мусобақада юнон-рум кураши бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда тўрт нафар спортчимиз совринли ўринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, - 97 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Темурмирзо Мамажонов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. - 63 кг. вазн тоифасидаги полвонимиз Камол Қўзиев финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Маҳмуд Баҳшиллоев (-67 кг) ва Тўрабек Тиркашев (-60 кг) бронза медалига сазовор бўлди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019