Польшаликлар Учқудуқда кўп қаватли уйлар қуришади

10:59 11 Октябр 2019 Жамият
515 0

Иллюстратив фото

Мазкур лойиҳа бўйича  томонлар жорий йил 27-28-сентябрь кунлари Украинанинг  Одесса вилоятидаги  Южний шаҳрида бўлиб ўтган Халкаро Бизнес форумда дастлабки келишувга эришган эдилар. Форумда  Учқудуқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Фаррух Бафоев ҳудудда  хорижий инвесторлар ва уларнинг капитали учун яратилган қулайликлар, мавжуд ер ости ва ер усти бойликлари тўғрисида тақдимот маърузаси қилиб, муҳандислик-коммуникация тизимининг  бир қатор афзалликларини қайд этди. Ушбу тақдимот натижаси ўлароқ ўша куни мамлакатимизнинг Украинадаги элчихонасининг иқтисодий масалалар бўйича маслахатчиси Санжар Қосимов, Учқудуқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фаррух Бафоев форумда иштирок этган  тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан музокаралар ўтказишиб,  бир қатор келишувларга эришдилар. Чунончи, Харьков шаҳрилик  инвестор,  Wisdom ABS корхонаси раҳбари Вадим Фирсанов билан “Ақлли шаҳар” “Ақлли кўча” инновацион лойиҳасини Навоий вилоятининг  ҳудудларига тадбиқ қилиш бўйича келишувга эришилди.  Жорий йилнинг 7-9-октябр кунлари лойиҳа инвесторлари Навоийга ташриф буюришиб, вилоят туманларига ўз инвестицияларини киритиш истагини  билдиришди. 

Шу асосда польшалик инвесторлар 2020 йил январидан Учқудуқ шаҳрида умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларига тенг кўп қаватли уйларни қуришга киришадилар. 

 Кези келганда таъкидлаш жоиз, Одессадаги бизнес форум самараси ўлароқ украиналик инвесторлар “Южнийцентрэкотур” МЧЖ раҳбари Владимир Кливник билан “Буюк ипак йўли” туристик линиясини ташкил этиш ҳамда Учқудуқ, Томди, Зарафшон ҳудудларида туристик маркази филиалини очиш,   “Агротеч” МЧЖ раҳбари Владимир Атансов билан эса  Тумандаги “Жайнарбек”, “Нуримбет Сари”, “Барака Сервис Учқудуқ” фермер хўжаликларига туя сутини қайта ишловчи мини технологияларни  келтириш  бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари    Учқудуқ ва Хитойнинг  Панджоу шаҳарларининг  биродарлашув  битимига кўра яқин кунларда умумий лойиҳа қиймати 1,0 миллион АҚШ  долларига тенг,   куртка ва жемпер ишлаб чиқариш ихтисослашган корхона қурилиши бошланади. Мазкур корхона туфайли туманда 100 кишининг доимий бандлиги таъминланади. 

Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019