Пўлат Бобожонов: “Умумий жиноятчилик 33,5 фоизга, оила-турмуш доирасидаги қотилликлар 19,5 фоизга камайган”

10:21 15 Январь 2019 Жамият
251 0

Архив фото

Жамоатчилик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда низолашаётган яқин қариндошларни яраштириш чоралари кўрилганлиги натижасида оила-турмуш доирасидаги қотилликлар 19,5 фоизга, оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар эса 36,3 фоизга камайган. Бу ҳақда Ички ишлар вазири П.Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатда маълум қилган.

Жиноят содир этган ўқувчилар сони 1 минг 565 нафардан 973 нафарга ёки 37,8 фоизга, аёллар томонидан содир этилаётган жиноятлар 37,9 фоизга камайган.

Ички ишлар органларининг маҳалла фаоллари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, прокуратура ва бошқа органлар билан олиб борган ҳамкорлиги натижасида 2018 йилда 2 минг 301 маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилмади.

Умумий жиноятчилик эса 2018 йилда ўтган 2017 йилга нисбатан 33,5 фоизга камайган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019