Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини давом эттирмоқда

10:32 14 Февраль 2020 Жамият
236 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга қилган мурожаатномасидан келиб чиқиб, ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш учун тизимда ислоҳотларни давом эттиришни таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Вазир бошчилигида соҳавий хизматлар ходимларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳларнинг асосий эътибори ҳудудий ички ишлар органларининг тезкор-хизмат фаолиятини ўрганиш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва бу борада бошқа мутасадди идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик натижалари билан танишиш ва амалий ёрдам кўрсатишга қаратилди.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишда Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилган ишлар ўрганилиб, уларни изчиллик билан давом эттириш ҳам мутасаддиларнинг диққат марказида бўлди. Қорақалпоғистон Республикасига ташриф доирасида Ички ишлар вазири Мўйноқ туманида ички ишлар органлари ёш ходимлари томонидан янгидан барпо этилаётган “Ёшлар боғи”да бўлиб бу ердаги кўкаламзорлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида кўчат экиш ишларида иштирок этди. Шунингдек, шу ерлик аҳоли билан учрашиб улар билан яқиндан суҳбатлашдилар.

Вазир Мўйноқ туманига сафари давомида туманда кейинги 3 йилда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Хусусан, 2019 йил фойдаланишга топширилган Future Moynak IT center ва “Book care” замонавий кутубхона билан танишиб у ердаги ўқувчи ёшларга китоблар совға қилди.

“Мўйноқ аква саноат” ва “Мўйноқ текстил” тикув цехларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан яқиндан танишди.

Ички ишлар вазири Мўйноқ туманида денгизнинг қуриган майдонларида яшил майдонлар барпо этиш, ҳашарчиларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида саксовул кўчатларини экиш ишларида иштирок этди.

Орол денгизи тарихи музейида ҳам бўлиб бу ерда Орол денгизи шу ерлик аҳоли ҳаётида тутган ўрни ҳақида яқиндан танишди.

Шунингдек, вазир Мўйноқ туманида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар ва уларнинг ота оналари билан учрашиб вазир ёш ходимларига ўз иш тажрибаси, хизмат фаолияти давомида содир бўлган ҳолатлар бўйича гапириб, улардаги ватанга садоқат ва фидойилик туйғуларини мустаҳкамлаш, халқ осойишталигини таъминлаш йўлида шарафли меҳнат қилиш лозимлигини, алоҳида таъкидлаб ўтди.

Очиқ мулоқот давомида ёшлар ҳам хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш борасидаги ўз таклифларини билдирдилар. Тадбирда хизмат олиб бориш жараёнида юқори натижаларга эришган ҳамда ҳамкасблари орасида намунали хулқ атвори билан ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ходимлар муносиб рағбатлантирилиб, уларга фахрий ёрлиқ ва китоблар жамланмаси топширилди. Шунингдек, юқори кўрсаткичга эришган ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди.

Шундан сўнг, Қўнғирот ва Қонликўл туманлари ички ишлар бўлимларида туманнинг 4 сектор раҳбарлари билан учрашиб, ҳудудда жиноятчиликнинг аҳволи ҳамда профилактик тадбирлар тезкор хизматлар фаолиятини танқидий таҳлили кўриб чиқди. Шунингдек, ҳудуднинг маҳаллаларида содир этилган мудҳиш жиноятларнинг сабаб ва омилларини ўрганишда жамоатчилик билан алоқаларни йўлга қуйишда сусткашликка йўл қуйилгани таъкидлаб ўтилди.

Ички ишлар Вазирининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи тўлиқ тафсилотлари хусусида батафсил маълумот берилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019