Покистонлик Нақшбандия тариқати вакиллари Сурхондарёдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди

14:02 15 Октябр 2018 Маданият
720 0
Фото: "Халқ сўзи"

“Халқ сўзи Online“. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Покистоннинг Исломобод, Пешавор, Карачи шаҳарларидан келган 45 нафар Нақшбандия тариқати вакиллари Сурхондарё вилоятидаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди. 

Меҳмонлар дастлаб Султон Саодат мақбараси ҳамда буюк аллома Ал Ҳаким ат-Термизий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишди. Кейин эса Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий ёдгорлик мажмуасида бўлишди. Меҳмонлар Буюк муҳаддис мангу қўним топган масканда зиёратчилар ва сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитларга юқори баҳолашди.

“Нафақат биз, балки ота-боболаримиз ҳам Имом Бухорий, Абу Исо ат-Термизий, Ҳаким Термизий, Баҳовуддин Нақшбанд каби улуғ зотлар қабрини зиёрат қилишни ният қилишган. Ана шу улуғ мақсадимизга эришаётганимиздан мамнунмиз, – дейди исломшунос олим, шайх Абдулҳалим Тишти.

Мазкур делегация таркибида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам бўлиб, улар Ўзбекистон ҳаётига оид туркум материаллар тайёрлашмоқда.

Покистон делегацияси Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятидаги муқаддас қадамжоларни ҳам зиёрат қилишни режалаштирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар