Покистонда террорчилик ҳаракати оқибатида 28 киши ҳаётдан кўз юмди

14:46 25 Июль 2018 Дунё
419 0
Фото: geourdu.com

Покистоннинг Белужистон музофоти Кветта шаҳрида мамлакат парламенти қуйи палатасига бўлиб ўтаётган сайлов пайтида амалга оширилган террорчилик ҳаракати оқибатида камида 28 киши ҳаётдан кўз юмди, 40 киши жароҳатланди. 

The Express Tribune нашрининг ёзишича, бу Покистондаги сайлов кампанияси давомида рўй берган биринчи теракт эмас. 13 июль куни айнан шу музофотдаги Мастунг сайлов округида уюштирилган ҳужумлар натижасида қарийб 130 киши ҳалок бўлганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар