Покистонда Н​аманган вилояти кўргазмаси ташкил этилади​

10:05 05 Ноябрь 2019 Жамият
154 0

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида жойлашган Ўзбекистон – Покистон савдо ва маданият маркази делегацияси Наманган вилоятига келди.

Расмий учрашувда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда мазкур марказ раиси, делегация раҳбари Руҳайл Икром томонидан Ўзбекистон ва Покистон мамлакатлари халқларининг муштарак маданий-дўстлик алоқалари тарихи, бугунги кунда ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларининг кенгайиб ва мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Жорий йилнинг сентябрь ойида Наманган шаҳар ҳокими Ш.Абдураззоқов бошчилигидаги вилоят делегациясининг Покистонга сафари ҳам Наманган – Покистон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги истиқболини аниқ лойиҳалар ҳисобига ёритди.

Руҳайл Икром самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилиб, покистонлик тадбиркорлар Наманганга инвестиция киритишга тайёр эканлиги, шу мақсадда уч кунлик сафар давомида бу ерда инвесторлар учун яратилган шароитлар билан танишиш истагини билдирди. Лаҳор шаҳри мэри ва Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Лаҳорда Наманган вилоятига бағишланган йирик кўргазма ташкил этишга тайёргарлик кўрилаётганини қайд этди.

Покистонлик ишбилармонлар “Мехмаш”, “Самира Амир Текстил”, “Ифтихор кийим саноат”, “Орзу Идеал Текстил”, “Арт софт текстил”, “Наманган тўқимачи” корхоналари, шунингдек, “Орзу”, “Юксалиш”, “Пахталиккўл” кичик саноат зоналари, “Идеал”, “Текстил либос” савдо марказлари ҳамда Наманган муҳандислик-технология институти, янги барпо этилаётган “Президент мактаби”, Исҳоқхон Ибрат мемориал комплекси, Ахсикен археологик ёдгорлиги, Султон Увайс Қароний зиёратгоҳларида бўлиб, яратилган инвестиция муҳити самаралари, вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий, тарихий-маданий, илмий салоҳияти билан яқиндан танишди.

Акромжон САТТОРОВ,
ЎзА мухбири


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019