Пойтахтимиздаги 3501 та корхонада малакали бухгалтерларга эҳтиёж мавжуд

09:56 29 Январь 2019 Жамият
1035 0

Иллюстратив фото

Бугун солиқ хизмати органлари текширувчи эмас, инсофли солиқ тўловчиларнинг яқин кўмакчисига айланмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан жойларда семинар-тренинг, очиқ мулоқот ва давра суҳбатлари ўтказилиб, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда.

Бундан ташқари, 220 нафардан зиёд малакали ходимлар ҳар куни жойларга чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Жумладан, тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотлар жараёнида пойтахтимизда фаолият юритаётган умумбелгиланган солиқ тўлови тизимига ўтган 3501 та корхонада малакали бухгалтерларга бўлган эҳтиёж мавжудлиги аниқланди. Тадбиркорлик субъектларининг ушбу муаммоларини ҳал этиш мақсадида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан шаҳар Бандлик бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, бугунги кунда 300 нафардан ортиқ тажрибали бухгалтерлар бўш иш ўринлари бўйича мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, корхона ва ташкилот раҳбарлари Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг (78) 140-32-61, (78) 140-32-13 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиб, юқори билим ва тажрибага эга бўлган бухгалтерлар ҳақида маълумот олишлари мумкин.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019