Пойтахтимизда “Ёш тадбиркорлар” форуми бошланди

01:45 19 Декабрь 2018 Жамият
915 0

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

Ёшлар ижодиёт саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда хорижлик мутахассислар, экспертлар, бизнес соҳаси вакиллари, давлат дастури доирасида имтиёзли кредит олган юздан ортиқ ёш ишбилармонлар қатнашмоқда.

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

Форумда ёш тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда “Yoshlar — kelajagimiz” жамғармаси томонидан йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Кўргазмада ҳунармандчилик, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишнинг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган йигит-қизлар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Улар орасида хорижлик ишбилармонлар ҳам бор.

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

— Юртингизга келишимиздан мақсад, аввало, Ўзбекистоннинг иқтисодий шароитини, савдо алоқаларини ўрганиш, — дейди “Чжунья Синьлу” компанияси бош менежери Цзи Сяонань. — Бундан ташқари, жамоатчиликни корхонамиз фаолияти билан таништириш. Биз автомобиллар ва мотоцикллар учун батарейкалар ишлаб чиқарамиз. Ушбу кўргазмада ўз маҳсулотларимиздан намуналар олиб келдик. Ишонаманки, Ўзбекистонда уларнинг савдоси бўйича ишончли ҳамкорлар топамиз.

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

Ёшлар орасида асаларичилик, қуёнчилик, балиқчилик, чинни буюмлар, қурилиш моллари ишлаб чиқариш каби истиқболли тадбиркорлар йўналишлари билан шуғулланаётганлар ҳам талайгина экани диққатга сазовор.

Фото: Динара Чиркова/"Халқ сўзи"

 Ошхона жиҳозлари ишлаб чиқарувчи корхонамиз 2013 йилда ташкил топган. Дастлаб тўрт нафар ишчи билан фаолият бошлаганмиз, — дейди фарғоналик ёш тадбиркор, “Мунис файзли мебеллари” МЧЖ директори Аҳлиддин Фахриддинов. — Жамғармадан кредит олиб, фаолият йўналишларимизни кенгайтирдик. Натижада яна қирқта иш ўрни яратилди. Ҳозирда меҳмонхоналар, хонадонларимиз учун мўлжалланган турли замонавий шакл ва қулайликларга эга бўлган мебеллар ишлаб чиқаряпмиз. Янги йилда жамғармадан яна кредит олиб, эшик ва ромлар тайёрлашни ҳамда яна ўн битта қўшимча иш ўрни яратишни режалаштирганмиз.

Форум 20 декабргача давом этади.

Юлдуз ЎРМОНОВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019