Пойтахтимизда қанча ёш тадбиркорлик билан шуғулланмоқда?

18:04 28 Август 2018 Иқтисодиёт
689 0

Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури доирасида “Солиқ хизмати — ёш тадбиркорларнинг ишончли ҳамкори” мавзусида бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтилди.

Қайд этилганидек, айни пайтда пойтахтимизда 10 минг нафарга яқин ёш ишбилармон ва 720 нафар ҳунармандлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган. Касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган 1136 нафар ёшлар қатъий белгиланган солиқ бўйича жами 2,8 млрд. сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланган.

Давлат дастури доирасида Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган тадбирларни 2018 йилда молиялаштириш учун жами 47 млрд. 800 миллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши белгиланган.

Тадбир давомида ёшлар олдида турган тўсиқлар ўрганиб чиқилган ҳолда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ҳамда ҳар бир ҳудудий давлат солиқ инспекциялари раҳбарларига тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ва бошламоқчи бўлган 10 нафардан ёшлар бириктирилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019